Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Британча штамм” нима?

Илк бор Британияда аниқлаган коронавируснинг янги тури ҳозиргача дунёнинг кўплаб малакатларига тарқалиб улгурди. Бироқ, афсуски, бу “кўзга кўринмас душман” юртимизда ҳам қайд этилди.

Мутахассислар фикрича, вирус таркибидаги баъзи бир ўзгаришлар организмнинг иммун реакциясига таъсир қилади.
Янги штаммнинг болалар ва 19 ёшгача бўлган ўсмирлар учун юқумлилик даражаси юқори бўлиб, беморларда вирус бир қатор ўзига хос симптомлар билан кечади. Иштаҳа йўқолади, тана ҳарорати 37 даражадан ошади, кучли йўтал, мушакларда оғриқ ва чарчоқ пайдо бўлади, аксарият беморлар одамови бўлиб, инжиқлик ва йиғлаш ҳолатлари кўпаяди. Кўпчиликда бош оғриғи кучайса, баъзиларда қорин ва томоқдаги оғриқлар ҳам учрайди.

Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, фуқароларни яна бир бор ҳушёрликка чорлайди. Жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни доимий тарзда тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни мунтазам равишда ювиб туриш, антисептик воситалардан тез-тез фойдаланиш каби кундалик одатларни канда қилмасликка чақиради.

Юртдошларимиздан зарурат бўлмаганда чет эл сафарларига вақтинчалик чиқмай туришларини сўраймиз.

Азиз юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!
Саломатлигингиз ўз қўлингизда!

Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизмати.