Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда “Ласетти” ағдарилиб кетди, йўловчи қурбон бўлди

Жорий йилнинг 27 май куни соат 01:30 ларда Самарқанд вилояти Булунғур тумани, Улуғбек маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1058 километрида ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган Х.Т. (эркак) “Ласетти” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйлаб бошқараётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган М.Т. (эркак) бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситасига яқинлашиб, орқа ўнг ён томонидан уриб, ЙТҲ содир этиши оқибатида “Ласетти” автомобили ағдарилган.

Оқибатда “Ласетти” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1984 йилда туғилган Х.К. (эркак) оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.