Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурдаги аёвсиз калтакланган келинчак ҳақида маълумот берилди

2019 йил 30 май куни Булунғур туманининг “Мингтепа” МФЙда яшовчи З.Умарова тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Аниқланишича, З.Умарова Қ.Ғаниев билан 2019 йил 18 май куни никоҳдан ўтиб, турмуш қурган ва биргаликда яшаб келган. 2019 йил 30 май куни тунги соат 03:30 ларда Қ.Ғаниев маст ҳолатда Булунғур тумани “Мингтепа” МФЙ “Тинчлик” қишлоғидаги яшаш уйида, оилавий келишмовчиликлар сабабли,  турмуш ўртоғи З.Умаровани уриб, тан жароҳати етказган.

Туман тиббиёт бирлашмасининг 2019 йил 30 май кунидаги маълумотномасида З.Умаровага “бош мия чайқалиши, бошнинг ўнг тепа соҳасида урилиб, йиртилган жароҳат, иккала кўз атрофи ва бурун соҳаси лати” каби тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат Булунғур тумани ИИБ Навбатчилик қисми Шакл-2 китобида 30.05.2019 йилда рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Ҳолат юзасидан гувоҳлардан тушунтириш хати олиниб, ҳолатга ойдинлик киритилмоқда. Ҳозирда Қ.Ғаниев Самарқанд вилояти наркология диспансерига ётқизилган.

2019 йил 30 май куни З.Умарованинг тан жароҳатларини оғирлик даражасини аниқлаш учун сайёр тартибда судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

З.Умарова турмуш ўртоғи Қ.Ғаниевга қонуний чора кўришни сўраб ариза билан мурожаат қилмаслигини баён қилган ва ушбу ҳолат юзасидан холислар иштирокида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.