Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хотинини қийноққа солган айбланувчининг ҳимоячиси суд жараёнида журналистларнинг иштирок этишини нега истамади?

Хабарингиз бор, 2020 йил 12 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида хотинини дўппослаб, тагликларни ейишга мажбур қилган Ш.Каримов (1985 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу жиноят иши бўйича биринчи эшитув бўлиб ўтди. Айбланувчи 36 ёшли Ш.Каримовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш), 105-моддаси (қасддан ўртача баданга зарар етказиш) ва 110-моддаси (қийноққа солиш) билан айблов қўйилган.

Жиноят иши судья З.Аҳмедова раислигида кўриб чиқилмоқда.

Суд жараёни очиқ бўлиши ҳақида хабар берилганига қарамасдан, судланувчининг ҳимоячиси журналистларнинг жараённи камерага олиши ва судда содир бўлаётган воқеаларни ёритишига рухсат берилганига қатъий эътироз билдирди.

Аммо суд жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида судья оммавий ахборот воситалари вакилларига судда иштирок этишга ва суд жараёнини ёзма, стенограмма шаклида қайд этишга рухсат берди.

Зўравонлик қурбони бўлган аёлнинг ҳимоячиси, судланувчининг адвокати суд жараёнининг ёритилиши юзасидан ўз фикрини билдиришга ҳақли эканлигини ва якуний қарорни суд ҳал қилишини маъулум қилди. 

Иккинчи эшиттирув кейинги ҳафтага режалаштирилган.

Ҳозирча судланувчини қандай жазо кутаётгани маълум эмас.