Ш.Каримовга оид жиноят иши очиқ судда кўрилади

2020 йил 12 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида Ш.Каримов (1985 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Ш.Каримов ўзининг турмуш ўртоғи Мустаҳкам Ваҳобовага нисбатан Жиноят кодексининг 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш), 105 (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 110 (қийнаш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси З.Аҳмедова раислигида кўриб чиқилади.