Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бухоро хонгули буғуси «Зарафшон»да кўпаймоқда

Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси Зарафшон миллий табиат боғи ўзининг бетакрор табиати билан ажралиб туради.

Боғ ҳудуди 2,5 минг гектарни ташкил этиб, турли ноёб ҳайвонлар, паррандалар, дов-дарахтлари билан омма қизиқишини орттиради.

Айниқса, Бухоро хонгули буғуси боғнинг энг нодир жонзоти ҳисобланади. Айни пайтда боғда вольер усулида 28 та хонгули парваришланмоқда. Очиқ шароитда муҳофазага олинган буғулар сони қирқдан ортиқни ташкил қилмоқда. Жорий мавсумда очиқ шароитдаги буғулар ўттиздан ортиққа кўпайган. Шунингдек, боғнинг 10 гектар майдонида турли манзарали дарахт кўчатлари кўпайтирилмоқда.

Боғ ходими Хидир Эралиевнинг таъкидлашича, ҳудудда экотуризмни ривожлантириш учун 3 гектар майдон ажратилиб, у ерда махсус дам олиш маскани бунёд этилмоқда.

Суратларда Зарафшон миллий табиат боғидан лавҳалар акс эттирилган.

Алишер ИСРОИЛОВ олган суратлар.