Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Чет элда ишлаган фуқаро пенсия билан таъминланадими?

Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида«ги Қонунига мувофиқ «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан, 1 январдан кейинги давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Фуқаронинг чет элда бўлган даврини тасдиқлаш бўйича асос сифатида Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тў²рисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар),  Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти ҳисобланади.

Су²урта бадалларини ҳар ойда ё ҳар чоракда ёки бир йўла Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч ой мобайнида тўлаш мумкин.

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун меҳнат стажи ваколатли орган, яъни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали ишга жойлаштирилган фуқароларга берилади.

Абдуазиз ҲАФИЗОВ,

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилоят филиали директори.