Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 90 миллиондан ортиқни ташкил этди

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (2021 йил 11 январь Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 90 миллион 279 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 934 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди. Бу мамлакатда 21,761 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда - Ҳиндистон (10,450 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда - Бразилия (8,013 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,401 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда - Буюк Британия (3,017 миллиондан ортиқ).

 ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 313 516, Ҳиндистонда 36 867, Бразилияда 52 035, Россияда 22 851, Буюк Британияда эса 59 937 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.