Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркинжон Турдимов: Бугун тадбиркорларни иккита муҳим - ер ажратиш ва кредит бериш масаласи қийнамоқда

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида тадбир ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби М.Мирзаевнинг хабар беришича, мазкур тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят тадбиркорларига мурожаат йўллаган.

Тадбир видео селектор кўринишида туман ва шаҳарлар билан боғланган ҳолда ўтказилиб, барча студияларда тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этишган. Шунингдек, тадбир ҳокимлик ахборот хизматининг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жонли эфирда ҳавола этилган.

Эркинжон Турдимовнинг вилоят тадбиркорларига йўллаган мурожаати билан вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти (http://samarkand.uz) ҳамда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматинининг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали танишиш мумкин (https://www.facebook.com/sampressservice).