Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эронда сув тошқини оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Мавсумий сув тошқинлари оқибатида Эронда 12 киши ҳалок бўлди, камида 21 киши жабрланди ва икки нафар фуқаро бедарак йўқолди. Бу ҳақда Эрон тез тиббий ёрдам хизмати хабар берди.

“Берилган маълумотларга кўра, айни вақтгача жами 11 вилоятда 21 киши жабрланган, икки киши бедарак йўқолган ва 12 киши қурбон бўлган”, дейилади ахборотда.

Йилнинг март-апрел ойларида Эронда ёмғингарчиликлар кўпайиши кузатилади. Бу ҳолат сув тошқинларига олиб келади. Ўтган бир неча кунда кузатилган сел оқибатида мамлакатнинг 11 вилоятида сув тошқинлари содир бўлди (Эронда жами 31 вилоят мавжуд).