Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эртага Самарқандда вилоят ҳокими бошчилигида оммавий юриш ўтказилади

Аҳоли ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида эртага – 19 май куни эрта тонгда Самарқанд шаҳрида оммавий юриш ўтказилади.

Мазкур тадбирда вилоят ҳокими ҳамда барча бошқарма ва идоралар раҳбарлари, ходимлар, нуронийлар ва ёшлар иштирок этиши кутилмоқда.

Қатнашчилар вилоят мусиқали театри олдидан Университет хиёбони ва Регистон кўчаси бўйлаб ҳаракатланади. Шу муносабат билан ушбу кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин.