Гавҳар Зокирова: Фаррух акамнинг номи у ерда туриши англашилмовчилик
- 08.05.2019 14:25
- 867
- Таълим
Бўлаётган тўполонлар сабаб Зокировлар оиласининг вакили, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова билан уландик. Опанинг рус тилига расмий мақом берилиши борасидаги хатдан ва бу хат остига хайрихоҳ инсон сифатида Фаррух Зокировнинг номи турганидан хабари йўқ экан.
Гавҳар опа ажабланиб шундай дейди: “Аввало бу мутлақ мантиққа зид. Мен барча миллатлар ва уларнинг она тилини ҳурмат қиламан. Лекин давлат тили битта бўлади, бу ҳам бўлса она тилидир. Фаррух акамнинг номи у ерда туриши, бу англашилмовчилик, холос. Мен бунга ишонаман. У киши ҳозир сафардалар. Қайтганларидан сўнг, албатта, ўзлари ойдинлик киритадилар. Фақат халқимиздан илтимос, ҳукм чиқаришга шошилманг”.
Теглар:
она тили
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Пангат отларининг довруғи қани?
- 16 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ўзбекистон–Япония: таълим ва ҳамкорликнинг янги саҳифаси
- 24 дақиқа аввал
- Таълим
Сунъий интеллект хавфми ёки наф?
- 26 дақиқа аввал
- Таълим