Ҳафта охирида мамлакатимизга Каспий денгизи ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда

Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта охирида мамлакатда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Бугун, 10 январь куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Фақат Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
Эртага, 11 январь куни ҳам республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Ҳарорат шундайлигича сақланиб туради – кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. Бу меъёрларга яқин ҳароратдир.
Якшанба куни ҳаво оқимлари алмашади: қуруқ ҳаво оқими ўрнини Каспий денгизи ҳудудидан кирадиган нам ва совуқ ҳаво оқими эгаллайди. У бутун республика ҳудудига таъсир кўрсатади, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғли ҳудудларда кучли ёғин ёғиши мумкин, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даржа илиқни ташкил қилади. Бу кўрсаткич шу кун меъёридан сал пастдир.