Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳамиша ардоқдасиз халқимиз посбонлари

Самарқанд шаҳар  ҳокимлиги ташаббуси билан 25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов байрамда иштирок этаётган соҳа ходимларини шарафли ва машаққатли касб байрами билан табриклади.

– Юрт фаровонлиги ва халқимиз тинчлиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган сиз каби ички ишлар органлари ходимларининг меҳнатини ҳар қанча эътироф этсак кам. Ватанимиз бугуни ва эртаси учун масъул бўлган сиздек матонат эгалари бор экан, халқимиз ҳамиша хотиржам яшайди, – деди ҳоким.

Кўп йиллар халқимизга сидқидилдан хизмат қилган бир қатор соҳа ходимдлари шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир давомида вилоятимизнинг таниқли ва ҳаваскор санъаткорлари томонидан концерт дастурлари намойиш этилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.