Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳоким эҳтиёжмандларга 200 килограмм гўшт тарқатди

Каттақўрғон тумани ҳокими А.Баҳромов тумандаги эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан учрашиб, уларга 200 килограмм гўшт тарқатди.

Шунингдек, Қиймадўз, Эсавойтепа, Янгибаҳрин, Вайрот, Таварон, Болтабек, Бешдарғат, Навқа қишлоқлари ва Кадан шаҳарчасидаги кўп қаватли уйларда яшаётган эҳтиёжманд оилалар, тумандаги фермер хўжаликларида эл хирмонини яратиш учун ишлаётган 100 нафардан ортиқ сувчи, механизаторлар ҳолидан хабар олиб, уларга ҳам гўшт тартиқ қилди.

Шу куни Элмурод Қурбонов номли муқобил машина трактор парки ҳудудидаги экспортёр корхонаси далаларида водийдан келиб меҳнат қилаётган деҳқонлар, Орзу Маҳмудов номли муқобил машина трактор парки ҳудудидаги фермерлар билан ғалла парвариши, “Пайшанба деҳқон бозори”да нарх-навонинг асоссиз оширилишининг олдини олиш, туман тиббиёт бирлашмасида коронавирис пандемиясига қарши олиб борилаётган профилактик ишлар билан танишди.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.