Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳудудлардаги электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини таъмирлаш билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилди

Бугун сайтимизда “Самарқандда электр тармоқларидаги таъмирлаш ишларининг айримлари фақат қоғозда бажарилган, холос” сарлавҳаси билан мақола эълон қилгандик. “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти мақолада таъкидланган масалалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

Пахтачи тумани Амир Темур маҳалласи ҳудудини электр энергия билан таъминловчи 10 кВ “Истиқлол” электр узатиш тармоғига уланган 408-сонли трансформатор пункти ҳамда Уркач маҳалласидаги 10 кВ “Марҳабо” электр узатиш тармоғига уланган 55-сонли трансформатор пункти Пахтачи ТЭТК ходимлари томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилди ва ушбу ҳудудлар барқарор электр энергияси билан таъминланмоқда.

Паст Дарғом туманида жойлашган 639, 635, 2542, 2829 ва 2310-сонли трансформатор пунктларидаги камчиликлар туман ЭТК маъсул ходимлари томонидан бартараф қилинди.

Нарпай тумани ҳудудида жойлашган 837 ва 87-сонли трансформатор пунктларидан чиқувчи 0,4 кВ электр узатиш тармоқлари дарахт шохларидан тозаланди ва трансформатор пунктлари таъмирланди.

Оқдарё тумани ҳудудида жойлашган 4082 ва 4991-сонли трансформатор пунктлари Оқдарё ТЭТК масъул ходимлари томонидан дарахт шохларидан тозаланиб, трансформаторлардаги нуқсонлар бартараф этилди.

Тойлоқ туманидаги 488-сонли трансформатор пункти Тойлоқ ТЭТК ходимлари томонидан трансформаторларда аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

Самарқанд шаҳридаги 266, 554 ва 67-сонли трансформатор пунктлари бўйича кўрсатилган камчиликлар шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан бартараф этилди.

Айрим ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, куз-қиш мавсумида Самарқанд вилоятидаги барча истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш бўйича жамиятимиз томонидан тегишли барча чоралар кўрилаётганини маълум қиламиз.

Э.МАМАСОЛИЕВ,

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ техник директори”.