Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Икки "Дамас" тўқнаш келиши натижасида бири ағдарилиб кетди

Жорий йилнинг 11 май куни соат 10:30 ларда Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Кўприкбоши МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р автомобиль йўлининг 136-километрида, «Хўжаобод-Наргиз» йўналишида ҳайдовчи - 1999 йилда туғилган С.Х. «Дамас» русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб келиб, олдинда ўзи билан бир йўналишда чап томонга бурилаётган ҳайдовчи - 1967 йилда туғилган М.Ю. бошқарувидаги «Дамас» русумли транспорт воситасига урилиб, ағдарилган.

Оқибатда ҳайдовчи С.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.