Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Имом Мотуридийнинг бой илмий мероси кенг ўрганилади

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ўтказилмоқда.

Айни пайтда халқаро конференциянинг якуний ялпи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Конференция иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.

Уларда Имом Мотуридийнинг бой илмий мероси, ибратли ҳаёт йўли билан боғлиқ ўрганилмаган жиҳатларни тадқиқ этиш, алломанинг асарларидаги инсонпарварлик, бағрикенглик ҳамда адашган тоифаларга қарши раддия бериш борасидаги қимматли маълумотлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласига алоҳида урғу берилган.

Тўлқин СИДДИҚОВ.