Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонда сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилади

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Иштихон туманидаги Янгиравот, Зартепа, Хазорбобо, Мирзақул, Боғбон, Шейхлар, Минглар, Зарбулоқ маҳаллалари аҳолиси учун сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатади.

Тадбир жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 09:00 дан соат 18:00 га қадар Ўртақишлоқ ижтимоий-иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи биносида ўтказилади.

Сайёр хизматлар давомида:

-  электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш, электр таъминоти шартномасини тузиш;

-  фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш;

-  тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш;

-  жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш.

-  жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш;

-  давлат мактабгача таълим муассасаларига ариза олиш ва жойлаштириш учун йўлланмалар бериш каби давлат хизматлари кўрсатилади.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси.