Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонлик фермерлар давлатга пахта сотиш шартнома режасини бажарди

Туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг 191 таси бу йил 8 минг 595 гектар майдонда ғўзанинг “Султон” ва “Бухоро-102” навлари етиштирган эди. Бугунгача улар далалардан 24 минг 168 тоннадан ортиқ сифатли пахта йиғиб-териб олишди.

 “Асалчи Элдор”, “Домла Аброрий умр”, “Ўртақишлоқ”, “Абдуалим бобо Авазов”, Қаноат бобо Ўсаров”,  “Омонбой Фармонов”, “Мамаражаб Файзиев боғлари” фермер хўжаликлари шартнома режасини ортиғи билан бажариб, туман пахта хирмони юксалишига катта ҳисса қўшди.

–  Баҳорда об-ҳавонинг ноқулай келганлиги сабабли жорий йилда пахта терими бир ойга кечикди, – дейди “Домла Аброрий умр” фермер хўжалиги бошлиғи Аброр Раббимов. – Бу ўзига яраша қийинчиликларни келтириб чиқарди. Аммо куз деҳқондан ўз саховатини аямади, совуқ кунлар бошланмасдан шартнома режани 130 фоизга уддаладик. Даромадимиз мўлжалимиздан-да кўп. Барча қийинчиликлар унут бўлди.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.