Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Истеъмолчилар учун электр энергияси тарифлари оширилмайди

Ўзбекистонда истеъмолчилар учун электр энергияси тарифлари оширилмайди. Бу ҳақда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 29 июлдаги 5-сонли йиғилиши қарорига асосан 14 августдан эътиборан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш бўйича электрэнергетика соҳаси корхоналари ўртасида янги тарифлар жорий этилиши белгиланган.

Ушбу тарифларнинг амалиётга татбиқ этилиши, соҳавий муассасалар ўртасидаги молия-иқтисод муносабатларига дахлдор бўлиб, оқибатда электр энергиясининг истеъмолчиларга етказиб бериш тарифларига таъсир кўрсатмайди, яъни нархларнинг ошишига сабаб бўлмайди.