Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Истироҳат боғлари мавсумга шайми?

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик” истироҳат боғида туман ва шаҳар маданият бўлимларига қарашли  истироҳат боғлари раҳбарлари ва муҳандислар иштирокида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Унда юридик  ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ўйин қурилмаларидан тўғри фойдаланиш бўйича амалий  кўникмаларни шакллантириш, 2019 йил мавсумида истироҳат боғларида мавжуд ўйин қурилмалари (аттракционлар)ни техник кўрикдан ўтказиш ва уларда дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича масалалар муҳокама этилди.

- Истироҳат боғида жойлашган ҳар бир аттракцион “Электртаъмир” МЧЖ томонидан лаборатория синовидан ўтказилади, - дейди Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Самарқанд ҳудудий бошқармаси мутахассиси Фахриддин Бобоназаров. – Шунингдек, “Эхо угол сервис” МЧЖ ўйин қурилмалари металл қисмлари мустаҳкамлиги тўғрисида ўз хулосасини бергач, уларнинг созлиги бўйича бошқармамиз томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади. Истироҳат боғларидан ҳар бир аттракционлар ҳар куни инженер томонидан техник кўрикдан ўтказилиб, шундан сўнг ундан фойдаланишга рухсат берилади.

Семинарларда бу йилга мавсумга дам олувчиларга қулай шароитлар яратиш мақсадида истироҳат боғи раҳбарларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.