Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбой туманидаги 6-МТТдаги ҳолат ўрганилмоқда

Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси, Жомбой тумани ҳокимлиги, туман адлия, бандликка кўмаклашиш, санитария-эпидемиология осойишталик, ИИБ, молия бўлимлари ҳамда прокуратура ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган  6-мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги видеолавҳалар бўйича ўрганиш ўтказилмоқда.

6-мактабгача таълим ташкилотида иш вақтида, ўз хизмат вазифаларини бажариш ўрнига базм уюштирган ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли жазо чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги “Жомбой тумани 6-мактабгача таълим муассасасида болалар ҳақига хиёнат қилинди” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳадаги  ҳолатлар туман ички ишлар бўлими томонидан ўрганилмоқда.

Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг ноябр ойида ушбу мактабгача таълим ташкилотининг собиқ мудираси ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан ёндашиб, иш жараёнида молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун ўз вазифасидан озод этилган.

Ўрганиш натижалари бўйича батафсил маълумот бериб борамиз.

Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати.