Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойда халқдан олиб, халққа узатиладиган кўмак механизми ташкил этилди

Жомбой туманида «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати янги лойиҳалар асосида давом этаяпти. Аҳоли ҳам ушбу лойиҳада фаол иштирок этиб, кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзмоқда.

Одамлар ўз эҳтиёжидан ортган, кундалик турмушида ишлатишга зарурати бўлмаган, аммо қўллашга яроқли кийим-кечак, идиш-товоқ ва бошқа буюмларни эҳтиёжманд инсонлар учун келтириб беряпти. Хайрия қилинган ушбу буюмлар сектор штабида тўпланиб, оғир ижтимоий вазиятдаги оилаларга тақсимланмоқда.

Эслатиб, ўтамиз, Самарқанд шаҳрида худди шундай тартибда ишловчи «Ижтимоий дўкон» самарқандлик бир гуруҳ кўнгиллилар томонидан ташкил қилинганди. Ушбу дўконда кийим-кечаклар тўплангач, эҳтиёжманд аҳоли келиб, ўзига керакли нарсани олиб кетиши йўлга қўйилган.