Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Касалликларнинг 85 фоизи соғлом турмуш тарзига амал қилмасликдан келиб чиқади

Самарқанд давлат тиббиёт институтида «Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш»  мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Унда Буюк Британия, Дания, Россия каби давлатлардан олимлар, шифокорлар мавзуга доир маърузалари билан иштирок этмоқда.

Жумладан, Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг Европа ҳудудий идораси, Юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, назорат қилиш ва қарши курашиш дастури етакчи раҳбари Жилл Фарингтон, Россия колопроктология ўқув маркази директори, РАН мухбир аъзоси, профессор Юрий Шелыгин каби кўплаб олим ва мутахассисларнинг маърузалари тингланмоқда.

Анжуманда вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этиб, конференция ишига муваффақият тилади.