Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонда кучли шамол коллеж ва бошқа объектларга жиддий зиён етказди

Бугун, 23 июнь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида кучли шамол бўлди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ҳудуддаги иқтисодиёт коллежи спорт залининг том қисми ушбу шамол натижасида қаттиқ шикастланган. Шаҳарда шамолдан зарар кўрган объектлар фақат ушбу коллеж эмас.

Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Жамшид Носировнинг айтишига қараганда, яна кўплаб объектларга талафот етган. Айни пайтда шаҳар ҳокими Г.Алимова ва бошқа мутасаддилар ушбу обеъктларни кўздан кечирмоқда.

Ҳозирча жароҳатланганлар ва талафот етган бинолар сони аниқ эмас. Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.