Каттақўрғондаги тергов ҳибсхона ходимлари “жонидан тўйган” аёлни асраб қолди

Шу йилнинг 3 апрель куни соат 20.10 ларда Самарқанд вилояти ИИБ 7-сон тергов ҳибсхонаси назоратчиси Каттақўрғон шаҳридан оқиб ўтувчи Нарпай каналининг пиёдалар ўтиш кўприги устида аёл кишининг баланд овозда “жонимдан тўйдим” деган овозини эшитиб қолиб, бу ҳақда қоровуллар бошлиғига хабар беради.

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган қоровуллар бошлиғи кўприк устидан ўзини Нарпай каналига ташламоқчи бўлган аёлни тўхтатиб қолди.

Шундан сўнг хизматдаги зобитлар томонидан ушбу шахс билан профилактик суҳбат олиб борилди. Суҳбат жараёнида аёл Каттақўрғон шаҳрида яшаши, оилавий келишмовчилик сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.