Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўп қаватли уйдаги ёнғин оқибатида 30 нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди

Бугун, 3 июнь куни соат 01:08 да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига Яшнобод тумани “Тонг” маҳалласи, Тузел 2-даҳаси 22А-уйда (12 қаватли уйнинг 8-қаватида) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.

Воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари соат 01:15 атрофида етиб бориб, соат 01:43 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин-қутқарувчилар томонидан ёнаётган хонадондан икки нафар,  қўшни хонадондан бир нафар фуқаро қутқарилган. Шунингдек, ёнғиннинг бинодаги бошқа хонадонларга ўтиб кетиши ҳамда ундан ажралиб чиқаётган заҳарли тутундан юқори қаватларда яшовчи аҳоли заҳарланишининг олдини олиш мақсадида уйдан 30 дан ортиқ фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.