Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

 Коронавирус Ухандаги лабораториядан тарқалган бўлиши мумкин

Хитойнинг Ухан шаҳрида “COVID-19”нинг келиб чиқишини ўрганаётган жаҳон экспертлар гуруҳи вирус лабораториядан сирқиб чиққани эҳтимолини истисно қилмаяпти, дея хабар берди Mirror.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) номидан ишлаётган мутахассислар бир йил олдин коронавирус эпидемиясининг эпицентри бўлган Хитой шаҳридаги вирусларни ўрганиш йирик лабораториясига ташрифини якунлади. Олимлар гуруҳи қарийб тўрт соат давомида яхши қўриқланадиган Ухан вирусология институтида дунёда шу кунгача 2,2 миллиондан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган касалликни биринчи одам қандай юқтирганини аниқлашга ҳаракат қилди.

Британиялик олим, доктор Питер Дашакнинг айтишича, тадқиқотчилар "илгари ҳеч ким кўрмаган ва билмаган" маълумотларни олишга муяссар бўлмоқда. У, шунингдек, ҳамма нарса "ҳақиқатан ҳам қотган нуқтадан ҳаракатга келди" дея баҳолади. 2019 йил охирида Ухан лабораторияси касаллик тарқалиши вируснинг ички сирқиб чиқиши натижасида вужудга келганлиги ҳақидаги даъволарни рад этганига қарамай, доктор Дашак мамлакатга келганидан буён биринчи интервьюсидаёқ бу назария мустасно эмаслигини айтди.

«Агар гипотезага ишора қилувчи маълумотлар мавжуд бўлса, биз маълумотларни кузатамиз, улар бизни бошлайдиган далилларни текширамиз. Агар улар бизни денгиз маҳсулотлари ва совуткичли занжир (ишлаб чиқарувчидан эмланган кишига иммунобиологик препаратларни сақлаш ва ташиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган тизим)га олиб борадиган бўлса, биз эргашамиз. Агар улар бизни ёввойи ҳайвонлар фермасига ёки қуш бозорига олиб борса, биз у ерга борамиз. Агар улар бизни лабораторияга олиб борадиган бўлса, биз борамиз. Ҳаммаси кўриб чиқилади ва биз холис бўламиз», - деди олим.

Хитойни юқумли касаллик тарқалишини яширганликда, вазиятдан ваҳима кўтаришга уринган шифокорларни жим бўлишга мажбур қилиш ва содир бўлган воқеалар тўғрисида дунёни кеч хабардор қилганликда айблашмоқда. Шунингдек, ХХР вируснинг келиб чиқиши бўйича ташқи текширувга тўсқинлик қилганликда айбланди. Пекин, ўз навбатида, коронавируснинг Хитойдан келиб чиқиши ҳақидаги тушунчани шубҳа остига қўйишга уринди ва импорт қилинган музлатилган озиқ-овқат маҳсулотларига ишора қилди.

Ухан лабораторияси қурилиши оммавий ахборот воситаларида «атипик пневмония» деб аталувчи оғир ўткир респиратор синдроми (SARS) авж олгач 2003 йилда бошланган эди.

Г.Холдорова тайёрлади.