Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маҳаллалар энди халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига номзод кўрсатмайди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди.

Сенат томонидан маъқулланган ушбу Сайлов кодекси ўзида қуйидаги янгиликлар ва асосий қоидаларни назар тутади:

* Олий Мажлис Қонунчилик палатасида амалдаги депутатлик 150 ўрни сақлаб қолинган холда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига қуйи палатада депутатлик ўринлари учун квота ажратиш институти чиқариб ташланди.

* Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш тартиби бекор қилинди.

* Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби қонун белгиланди.

* Сиёсий партиялар томонидан имзо йиғиш жараёнида сайловчиларнинг бир ёки бир нечта номзодларни ёхуд партияларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши мумкинлиги белгиланди.

* Муддатидан илгари овоз бериш ва сайлов куни овоз бериш учун ягона сайлов бюллетенини жорий этиш орқали «сайлов варақаси» тушунчаси чиқариб ташланди.

* Овоз бериш жараёнида сайловчиларга бир нечта белгилардан (+, √қушча, X) бирини қўйиш имконияти берилди.

* Сайловларни ўтказиш ёки ташкил этиш масалалари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби аниқ белгиланди.