Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактабни иситиш учун барча чоралар кўрилади

Кеча, 20 январь куни zarnews.uz сайтида Пахтачи тумани Тинчлик маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Саксон Сувоновнинг “Невараларимиз қачон иссиқ хоналарда таълим олади?” сарлавҳали мурожаати эълон қилинди.

Мурожаат туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилди. Мазкур умумий ўрта таълим мактаби 2014 йилда 300 ўринга мўлжалланиб, замонавий усулда қурилган. Ўқув биносида иккита “КОТ-30” русумли иситиш қозонлари, шунингдек, 2020 декабрь ойида иситиш тизимида сув айланишини яхшилаш мақсадида иккита “ЕРА-32” русумли сув айлантирувчи (циркуляр) насослари ўрнатилган. Шу билан бирга мактабга 25 тонна кўмир етказиб берилган.

Туман халқ таълими бўлими эксплуатация гуруҳи томонидан мурожаат қилинган куннинг ўзидаёқ, яъни 20 январь куни жойига чиқиб ўрганилганида иссиқлик тизимида носозликлар йўқлиги аниқланди. Иссиқлик қозонини меъёр даражасида иситиб туриш юзасидан мактабнинг мавсумий ўт ёқувчиларига тегишли кўрсатмалар берилди.

А.Носиров,

Пахтачи тумани халқ таълими бўлими мудири ўринбосари.