Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Malibu Turbo ва Tracker’га янги акция эълон қилинди

UzAuto Motors "Ўзавтосаноат Лизинг" компанияси билан ҳамкорликда Chevrolet Malibu Turbo 1.5 ҳамда Tracker автомобилларини имтиёзли шартларда лизингга сотиб олишни таклиф қилади.

Акция шартларига кўра, юридик шахслар автомобилларнинг 30 % нархини тўлаб, қолган суммасини 3 йил давомида йиллик 20 % устама билан харид қилишлари мумкин.

Акция 2020 йилнинг 11 январидан 31 январига қадар давом этади. Автомобилларни ушбу шартларда Ўзбекистондаги барча расмий дилерлардан харид қилиш мумкин.

Бундан ташқари, 10 дона автомобиль харид қилган корпоратив харидорлар автомобиль харидида қўшимча имтиёз ва хизмат кўрсатишга эга бўладилар. Сизнинг ҳудудингиздаги корпоратив мижозлар билан ишлаш бўйича менеджерлар билан UzAuto Motors колл-маркази орқали боғланиш мумкин: +99878 141-77-77.

Шунингдек, мазкур акция борасида қўшимча маълумотларни “Ўзавтосаноат Лизинг” компаниясининг +99897 701-83-17, +99897 701-83-16, +99897 701-83-48, +99897 701-83-02 телефон рақамлари ҳамда компаниянинг расмий дилерларидан олиш мумкин.