Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мардикор бозорларида юрган хотин-қизлар меҳнат ярмаркасига таклиф этилди

Вилоят ички ишлар бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўлими ва Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳамкорлигида Самарқанд туманидаги иккита мардикор бозорларида юрган 60 нафарга яқин хотин-қизлар билан профилактик суҳбат ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Аёл ва қизлар 2019 йил 17 декабрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган бўш иш ўринлари ярмаркасига таклиф этилди.

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.