Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Махсус стикерсиз ҳаракатланган автомашина пиёдани уриб юборди

Жорий йилнинг 12 апрель куни соат 20:30 ларда Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, Саноатчилар МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р35 автомобиль йўлида, Дўстлик пахтани қайта тозалаш заводи рўпарасида ҳайдовчи - 1985 йилда туғилган Р.А. ишончномасиз, ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган пиёда - 1970 йилда туғилган У.Ж.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.

Оқибатда пиёда У.Ж. олган тан жароҳатлари оғирлиги туфайли Дўстлик тумани шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.