Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг янгиланган ягона тариф сеткаси тасдиқланди

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳукумат қарори (775-сон, 16.09.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қарор билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси тасдиқланди ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (634 880 сўм) унинг асоси этиб қабул қилинди (ҳозирга қадар ягона тариф сеткасининг асоси этиб энг кам ойлик иш ҳақи олинган).

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.