Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мексика коронавирус қурбонлари сони бўйича Буюк Британияни ортда қолдириб, учинчи ўринга кўтарилди

Жонс Хопкинс университети тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, 1 август ҳолатига Мексикада умумий ҳисобда 46 688 киши коронавирус оқибатида вафот этган, Буюк Британияда эса 46 204 нафар ўлим ҳолати қайд этилган. Шу тариқа Мексика коронавирус қурбонлари сони бўйича Буюк Британияни ортда қолдириб, учинчи ўринга кўтарилди.

Пандемия бошланганидан буён Мексикада умумий ҳисобда 424 637 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилди, улардан 327,1 минг нафар бемор тузалди. Ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони бўйича АҚШ етакчилик қилишда давом этмоқда. У ерда COVID-19 инфекциясига чалинганлар сони 4,7 миллиондан ошди. Улардан 153 минг нафар бемор вафот этди ва 1,4 миллион бемор тузалди.