Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади?

Молиявий санкциялар солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик чораси бўлиб, пул ундириш (жарималар ва пеня) тарзида қўлланилади.

     Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга - солиқ тўловчиларга молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ҳисоблаш, шунингдек солиқ тўловчи содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно.

     Солиқ тўловчи жисмоний шахсларга нисбатан молиявий санкциялар фақат суд тартибида қўлланилади, пеня ҳисоблаш ҳоллари бундан мустасно.

Солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня материаллар судга берилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида ихтиёрий равишда тўланган тақдирда тадбиркорлик субъекти - солиқ тўловчи ўзига нисбатан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлиги учун жарималар қўлланилишидан озод қилинади.

 

 Ҳужжатда кўрсатилгандан кўпроқ ерингиз бўлса...

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш ер солиғининг суммасига эквивалент миқдорда:                    юридик шахсларга — тўрт баравари миқдорида;            жисмоний шахсларга — уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.