Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нафсни эмас, виждонни ўйлаш керак

Мамлакатимизда коронавирус тарқалиши туфайли эълон қилинган карантин даврида мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг асоссиз оширилишининг олдини олишга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунга қарамай, ўз нафсини ўйлаб, вазиятдан фойдаланган ҳолда мўмай даромад илинжида ҳаракат қилаётганлар ҳам йўқ эмас.

Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тойлоқ тумани бўлими ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро М.Х. давлат рўйхатидан ўтмасдан ва қиммат нархда ўсимлик ёғини сотаётганлиги аниқланди. Назорат тадбирида фуқародан жами қиймати 1560000 сўмлик 158 литр 200 грамм ўсимлик ёғи олиб қўйилди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.