Навоий вилоятида сел оқибатида 300 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди
- 13.05.2020 10:51
- 243
- Ўзбекистон
Бугун, 13 май куни тахминан соат 02:30 дан 04:30 гача бўлган вақт оралиғида Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида кучли ёғингарчилик сабабли сел келиши кузатилган. Бирламчи маълумотларга кўра, сел оқибатида 4 хонадон қисман зарар кўрган.
Вазият юзасидан Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 9 та техникаси ва 70 нафар шахсий таркиби зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 300 нафар фуқарони хавфсиз ҳудудга эвакуация қилди.
Ўз вақтида кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ишсиз ёшларга “Labo” автомашиналари топширилди
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Муносабат: Жамият тараққиётининг янги стратегияси
- 2 соат аввал
- Сиёсат
Янги Ўзбекистон тараққиётининг йўл харитаси
- 2 соат аввал
- Сиёсат
Янги йил қувончи болажонлар қалбида
- 2 соат аввал
- Самарқанд