Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нима гап, яна фарзандингиз...ми?

Психолог Ториқ Ҳабиб фарзанд тарбиясидаги муаммолар ечими ҳақида шундай дейди:

- Фарзандингиз ёлғон гапиряптими?

- Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олгансиз!

- Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими?

- Демак, сиз уни руҳлантирмас экансиз!

- Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими?

- Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз!

- Фарзандингиз ўғрилик қиляптими?

- Демак, сиз унга совға-салом бермаётган экансиз!

- Фарзандингиз қўрқоқми?

- Демак, сиз уни кўп ҳимоя қиларкансиз!

- Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими?

- Демак, сиз унинг ёнида овозингизни пасайтирмас экансиз!

- Фарзандингиз доим қовоғи осилганми?

- Демак, сиз уни мақтамас экансиз!

- Фарзандингиз қизғанчиқми?

- Демак, сиз у билан ўзаро ҳамкорлик қилмас экансиз!

- Фарзандингиз бошқаларга нисбатан тажовуз қиляптими?

- Демак, сиз унга нисбатан қўпол муносабатда бўларкансиз!

- Фарзандингиз заифми?

- Демак, сиз унга кўп дўқ-пўписа қилар экансиз!

- Фарзандингиз сизни қизғаняптими?

- Демак, сиз унга нисбатан беэътибор экансиз!

- Фарзандингиз сизни безовта қилиб, тинчингизни бузяптими?

- Демак, сиз уни бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас экансиз!

- Фарзандингиз сизга бўйсунмаяптими?

- Демак, сиз ундан кўп нарса талаб қиларкансиз!

- Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми?

- Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора экансиз!