Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ноқонуний олиб ўтилаётган совуқ қуроллар тўхтатиб қолинди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати хабар берди.

Қўшни мамлакатдан юртимизга пиёда кириб келган фуқаро Р.Н. ўзи билан олиб келган қўл юкларида тақиқланган ва декларацияланадиган товарлар йўқлигини маълум қилган бўлсада, бироқ божхона назорати жараёнида бу нарса тамоман акси бўлиб чиқди.

Ушбу шахснинг сумкаси ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 115 дона пичоқ ва кастет борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.