Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ноқонуний тарзда 85 миллион сўмлик балиқ икраси олиб кетаётган шахс тўхтатилди

Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда чора-тадбирлар қўлланилиб келинмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Самарқанд темир йўл вокзали яқинидаги автотураргоҳда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида юртимиздан транзит тарзда ўтиб кетаётган йўловчи поездидан тушириб қолдирилган ва фуқаро Т.Л. томонидан олиб кетилаётган қўл юклари белгиланган тартибда, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган, пластмасса қутиларга қадоқланган, умумий қиймати 85 миллион сўмлик 100 килограмм балиқ икраси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.