Нуробод туманида 7 та мактаб филиалларига янги бино қурилди
- 10.10.2019 09:09
- 295
- Таълим
Жорий йилнинг 9 октябрь куни Нуробод тумани халқ таълими бўлимига қарашли 7 та мактабларнинг филиаллари янгитдан қурилиб фойдаланишга топширилди.
Туманнинг Сазағон, Сарикул, Омандара, Қўрғонча, Нурафшон, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 11, 17, 21, 49, 58, 66 ва 60-умумий ўрта таълим мактаблари филиаллари жами 340 ўринга мўлжалланган бўлиб, хоналар ўқув жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.
Ушбу филиалларнинг қурилиши учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 358 миллион сўм маблағ сарфланди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Таҳририятда уларнинг излари бор…
- Кеча, 21:39
- Мутолаа
Ғаффорлиғ унинг фазилати эди
- Кеча, 14:51
- Мутолаа