Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободда хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишлаб чиқариш ҳажми 149,3 миллиард сўмга етди

Туманда жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишлаб чиқариш ҳажми 149,3 миллиард сўмни ташкил этди. Яъни, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,5 % га етди.

Хизмат кўрсатишнинг аоссий ҳажми савдо хизматлари (73596,3 миллион сўм) ва транспорт хизматлари (31784,9 миллион сўм) соҳасига тўғри келди.
Шунингдек, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (145,3 миллион сўм) ва молиявий хизматлар (8,9 миллион сўм) қайд этилди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.