Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Одам учун энг катта бахт ўзи яратган гўзалликдан завқ ола билишдир

Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими:

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”  дастурларининг асл моҳияти қайси бир манзилга нимадир қуриб беришгина эмас. Бу дастур фуқароларнинг ўз ҳаётига нуқтаи назарини ўзгартиришга қаратилган.

Янги лойиҳалар аҳоли талаби ва эҳтиёжидан келиб чиқиб тузилади ва бевосита унинг иштирокида амалга оширилади. Албатта, ичимлик суви, йўл, табиий газ, электр тармоқларини таъмирлаш, қуриш, эҳтиёжманд оилалар учун муносиб турмуш шароити яратиш тегишли ташкилотлар зиммасида.

Бироқ маҳаллий ҳокимиятлар, маҳалла фаоллари ана шу бунёдкорликка аҳолини жалб этишдан иборат. Мен кўча ёқасидаги йўлак ва ариқларни тартибга келтириш, дарахт ва гуллар экиш, хонадонларнинг ташқи қиёфасини чиройли ҳолатга келтиришни назарда тутаяпман. Шағал, цемент ва қумни келтириб берсак, ҳар ким ўз ҳовлиси олдидаги йўлакка бетон қуйиб чиқса, нимаси ёмон. Биргаликда ариқларни тозаласак, дарахт ниҳоллари эксак.

Одам учун энг катта бахт ўзи яратган гўзалликдан завқ ола билиш. Бу фазилатни ўзлаштирганлар кейин ҳам ўз ҳаётларини ўзгартира оладилар.