Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олимлар коронавирус пандемиясининг “супер тарқатувчилар”ини аниқлади

Бутун дунё бўйлаб COVID-19 нинг тарқалишига “супер тарқатувчилар” сабабчи бўлган. Польша Фанлар академияси ва Варшава университети олимлари шундай хулосага келди. Улар олиб борган тадқиқотлар Royal Society Open Science сайтида эълон қилинди.

Эпидемиянинг дастлабки босқичида мутахассислар вируснинг кўпайиш индексини (битта касал одамдан юқтирилган одамлар сони) иккитадан тўрттагача деб баҳолашган эди. Бироқ тадқиқотчилар янги ҳисоблаш модели ёрдамида Хитой, Италия, Испания, Франция, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлардаги ҳолатлар ўсиши даврида ушбу кўрсаткич касалланган одамларнинг вирус тарқатишдаги “супер тарқатувчилар”и сабабли 11,4 га етган бўлиши мумкин, деган хулосага келишди.

Компьютер модели икки босқичли тарқалишни аниқлади. Дастлабки босқичда касалликни юқтириш жараёни секин амалга ошган. Бироқ кейинчалик оммавий тадбирларда “супер тарқатувчилар”нинг пайдо бўлиши сабабли касаллик юқиш жараёни тезлашиб кетган.