Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олий Мажлис Спикери мактаб битирувчиларини тадбиркорликка ўргатишга эътибор қаратди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов фейсбукдаги саҳифасида шундай пост ёзди:

«Кўплаб хорижий давлатларда камбағалликни аҳолида ишбилармонлик кайфиятини уйғотиш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш орқали қисқартиришга эришилган. Шу мақсадда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга мактаб давридан бошлаб эътибор қаратилган бўлиб, айнан шу даврда ёшларга бизнес оламининг сир-синоатлари тўғрисида мукаммал маълумотлар берилишига эришиш лозим. Хусусан, Хитойда 1980 йиллардан бошлаб мактабларда тадбиркорлик таълимоти жорий этилган.

Шу сабабли мамлакатимиздаги мактабларда битирувчи синф ўқувчиларига тадбиркорлик ва бизнесга доир кўникмаларни синдириш мақсадга мувофиқ».