Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқиб кетаётган автомашина каналдан олиб чиқилди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани, Янгиобод маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Амузанг” каналига шу туманнинг Исмоилтепа маҳалласида яшовчи фуқаро Ч.М.га тегишли “ВАЗ-2107” русумли автомашинаси сойга сирғалиб тушиб кетган.

Бу ҳақда жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 10:15да Сурхондарё вилояти ФВБ тезкор навбатчилик гуруҳига Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлимидан мурожаат келиб тушади.

Хабар бўйича қутқарув отряди командири лейтенант А.Утебаев бошчилигидаги қутқарув гуруҳи зудлик билан амалий ёрдам кўрсатиш ва автомашинани каналдан олиб чиқиш мақсадида воқеа жойига етиб боришади.

Қутқарувчилар зурур эҳтиёт чораларини кўриб, оқилона саъй-ҳаракатлар билан махсус кийим ва қутқарув воситалари ёрдамида канал ичида оқиб кетаётган автомашинани сувдан олиб чиқишди.