Оёқ кийимига 40 минг долларни яширган шахс ушланди
- 08.01.2020 12:46
- 288
- Ўзбекистон
Андижон вилояти божхона бошқармаси «Дўстлик» чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга пиёда чиқиб кетаётган фуқаронинг ёнидан катта миқдордаги хориж валютаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Текширув натижаларига кўра, унинг оёқ кийимларининг ҳар бир пойида 20 000 АҚШ долларидан – жами бир жуфт оёқ кийимда 40 000 АҚШ доллари устамонлик билан яширилгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Теглар:
доллар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Юртимизга кўз тегмасин
- Кеча, 21:05
- Мутолаа
Ҳудудий малака ошириш маркази иш бошлади
- Кеча, 18:42
- Самарқанд
Дарё бўлиб яша
- Кеча, 18:05
- Мутолаа
Дунёдаги энг ғалати шўрвалар
- Кеча, 17:44
- Ўқинг, қизиқ!