Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" 15 йил ичида биринчи марта янги либосларни намойиш этди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" учувчилар ва кема экипажларининг янги либосларини тақдим этди. Самолёт экипажи қиёфасидаги кескин ўзгаришлар 15 йил ичида биринчи марта содир бўлди.

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

Лойиҳада маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этишди. Матоларни танлаш ва асосий тўпламнинг биринчи партиясини тикиш билан “Turkish Airlines” (partial), “Fly Dubai”, “Аlbania Airlines”, “Flynas” авиакомпаниялари билан ишлаган Туркиянинг “Dress Best Uniforms” компанияси шуғулланди.